Исроил-Фаластин можароси

Фаластин Россиянинг “Яқин Шарқ тўртлиги”ни кенгайтириш таклифини қўллаб-қувватлади

Фаластин президентининг маслаҳатчиси: Тўртликнинг кенгайиши АҚШнинг Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилишда воситачи сифатида монополия ролига даъволарига путур етказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Фаластин раҳбарияти Россия президенти Владимир Путиннинг “Яқин Шарқ тўртлиги”ни кенгайтириш таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Фаластин президентининг маслаҳатчиси Маҳмуд ал-Ҳабаш РИА Новостига маълум қилди.
"Биз президент Путиннинг тўртликни кенгайтириш таклифини чин дилдан қўллаб-қувватлаймиз, чунки бу Исроилнинг Фаластин давлати ерларини босиб олишига чек қўйиш ва бу давлатнинг мустақиллигини эълон қилиш орқали минтақада тўлиқ ва кенг қамровли тинчлик ўрнатиш йўлидаги ролини кучайтиради”, — деди ал-Ҳабаш Қозондаги БРИКСнинг XVI саммитида.
Тўртликнинг кенгайиши, Фаластин раҳбарининг маслаҳатчиси таъкидлаганидек, АҚШнинг Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилишда воситачи сифатида монополия ролига даъволарига путур етказади.
"Америка истисносизлигини камайтириш ва унга бошқа мамлакатларни жалб қилиш орқали сиёсий жараёнда мувозанатни тиклаш керак", — дея қўшимча қилди у.
Жаҳон иқтисодиёти, терроризм ва хавфсизлик: Путиннинг “БРИКС+”даги асосий фикрлари