Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Зеленский билади”. Ғарбда Путиннинг баёнотига муносабат билдирилди

Зеленский тинчлик келиши билан сайловлар келишини ва унинг диктатураси тугашини билади, дейилади журналист постида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғида Россия президенти Владимир Путиннинг Украина Қуролли кучларининг оғир йўқотишлари ҳақидаги сўзларига эътибор қаратди.
“Аслида улар (Украина ҳарбийлари – таҳр.) яна ва яна қурбон бўлишади, чунки Зеленский тинчлик келиши билан сайловлар келишини ва унинг диктатураси тугашини билади”, — дейилади постда.
Бир кун аввал БРИКС саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Путин Украина ҳукумати Украина Қуролли кучлари йўқотишларига қарамай, музокаралар олиб боришни истамаслигини, чунки тинчлик музокараларининг бошланиши ҳарбий ҳолатнинг бекор қилинишига ва президентлик сайловлари ўтказилишига олиб келишини айтди.
Владимир Зеленскийнинг ваколат муддати 20 май куни якунига етди. Украинада 2024 йилги президентлик сайловлари ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик сабаб бекор қилинди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Таслим бўлган Украина аскарлари АҚШ манфаатлари йўлида ўлишни хоҳламасликларини айтишди