https://sputniknews.uz/20241023/ukraine-askarlar-aqsh-46275137.html
Таслим бўлган Украина аскарлари АҚШ манфаатлари йўлида ўлишни хоҳламасликларини айтишди
Таслим бўлган Украина аскарлари АҚШ манфаатлари йўлида ўлишни хоҳламасликларини айтишди
Sputnik Ўзбекистон
НАТО қуроллари билан таслим бўлган Украина Қуролли кучлари аскарлари АҚШ учун ўлишни хоҳламаганликларини айтишди.
2024-10-23T19:14+0500
2024-10-23T19:14+0500
2024-10-23T19:14+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
украина
россия
ҳарбийлар
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/1a/41819095_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_66cd32dd6bdf4a40bd5c1c6bc9874822.jpg
TOШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Харьков йўналишида таслим бўлган украиналик аскарлар Зеленский ва АҚШ манфаатлари учун ўлишни хоҳламаганликларини тан олишди. Бу ҳақда РИА Новостига Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг вакили маълум қилди. Агентлик суҳбатдошига кўра, таслим бўлганлар Украина Қуролли кучларининг 63-алоҳида механизациялашган бригадасининг икки разведкачи пиёда аскарларидир. Уларнинг ёнида НАТО давлатлари томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий кийим-кечак, ўқ-дорилар ва қуролларнинг намуналари бўлган. Қўшимча қилинишича, украиналик аскарлар Киев режими назорати остидаги ҳудудга ташланган кўрсатма варақаларидан фронт чизиғида таслим бўлиш технологияси бўйича батафсил кўрсатмалар олган. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган 24 соат ичида “Ғарб” гуруҳи ДХРнинг Новосадовское қишлоғини озод қилган, ДХР ва Харьков вилоятидаги учта украина бригадасининг тузилмаларини мағлуб этган ва битта қарши ҳужумни қайтарган. Ушбу жангларда Украина қўшинларидан 470 дан ортиқ киши ҳалок бўлган ва яраланган, шунингдек, душман 13 та техникасини йўқотган. Учта дала ўқ-дори омбори ҳам йўқ қилинди.
https://sputniknews.uz/20241015/asir-ukraina-askar-iltimos-murojaat-46131234.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/1a/41819095_211:0:2942:2048_1920x0_80_0_0_7553efcf0f5a2ff49192ee56a66a8f72.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нато қуроллари таслим украина қуролли кучлари аскарлари ақш
нато қуроллари таслим украина қуролли кучлари аскарлари ақш
Таслим бўлган Украина аскарлари АҚШ манфаатлари йўлида ўлишни хоҳламасликларини айтишди
НАТО қуроллари билан таслим бўлган Украина Қуролли кучлари аскарлари АҚШ учун ўлишни хоҳламаганликларини айтишди.
TOШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Харьков йўналишида таслим бўлган украиналик аскарлар Зеленский ва АҚШ манфаатлари учун ўлишни хоҳламаганликларини тан олишди. Бу ҳақда
РИА Новостига Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг вакили маълум қилди.
“Таслим бўлган душман пиёда аскарлари Зеленский ва АҚШ манфаатлари йўлида ўлишни истамасликларини айтдилар, шунинг учун улар қуролларини ташлашга қарор қилишди”, — деди у.
Агентлик суҳбатдошига кўра, таслим бўлганлар Украина Қуролли кучларининг 63-алоҳида механизациялашган бригадасининг икки разведкачи пиёда аскарларидир. Уларнинг ёнида НАТО давлатлари томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий кийим-кечак, ўқ-дорилар ва қуролларнинг намуналари бўлган.
Қўшимча қилинишича, украиналик аскарлар Киев режими назорати остидаги ҳудудга ташланган кўрсатма варақаларидан фронт чизиғида таслим бўлиш технологияси бўйича батафсил кўрсатмалар олган.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган 24 соат ичида “Ғарб” гуруҳи ДХРнинг Новосадовское қишлоғини озод қилган, ДХР ва Харьков вилоятидаги учта украина бригадасининг тузилмаларини мағлуб этган ва битта қарши ҳужумни қайтарган.
Ушбу жангларда Украина қўшинларидан 470 дан ортиқ киши ҳалок бўлган ва яраланган, шунингдек, душман 13 та техникасини йўқотган. Учта дала ўқ-дори омбори ҳам йўқ қилинди.