Ўзбекистон президенти Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Юксак мукофотни Татаристон раиси Рустам Минниханов топширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қозонга ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Татаристоннинг давлат мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Юксак мукофотни давлат раҳбарига Татаристон раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.
В рамках программы первого дня пребывания в городе Казани Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев провел встречу с Раисом Республики Татарстан Рустамом Миннихановым.
“Президентимиз ушбу орден билан Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди”, — дейилади хабарда.
Мамлакат етакчиси Татаристон раҳбарига мукофот учун самимий миннатдорлик билдирди. Сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилгани қайд этилди.