БРИКС саммити: Мирзиёев қайси давлат етакчилари билан учрашди?

Шавкат Мирзиёев BRICS саммитидаги қутлаш маросимида қатнашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозонга амалий ташрифининг биринчи куни самарали учрашувларга бой бўлди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
БРИКС саммити тадбирлари доирасида Шавкат Мирзиёев бирлашманинг Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди. Унда молиявий институт билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
В рамках программы мероприятий саммита БРИКС Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял президента Нового банка развития Объединения Дилму Русеф.
“Таълим ва технологик ривожланиш соҳасидаги дастур ва лойиҳалар, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, саноат, инфратузилма ва логистикани модернизация қилиш, рақамлаштириш, энергетика ва коммунал тармоқлар шерикликнинг истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди. Ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини тузишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
На полях проходящего в городе Казани глобального саммита БРИКС Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял президента, председателя правления "Сбербанка" Германа Грефа.
Ўзбекистон президенти "Сбербанк" президенти ва бошқаруви раиси Герман Грефни ҳам қабул қилди. Учрашувда рақамли технологиялар, инновациялар ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
“Тошкентда рақамли технологиялар соҳасида юқори малакали мутахассислар ва муҳандислар тайёрлашга ихтисослашган “Мактаб 21” таълим муассасасининг иккинчи кампуси иш бошлаганидан мамнуният билдирилди”, — дейилган хабарда.
Шунингдек, банк сектори ва шаҳар инфратузилмасини бошқаришда самарали рақамли ечимларни жорий этиш бўйича муҳим қўшма лойиҳалар қайд этилди.
В рамках программы первого дня пребывания в городе Казани Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев провел встречу с Раисом Республики Татарстан Рустамом Миннихановым.
Шавкат Мирзиёев Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда етакчи корхоналарнинг саноат кооперацияси ва фаол гуманитар алмашинув ўзининг амалий натижаларини бераётгани қайд этилди. Фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифларни давом эттириш, Ўзбекистон ҳудудида қўшма иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.
В рамках первого дня программы пребывания в городе Казани Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев на полях саммита БРИКС провел встречу с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом.
Ўзбекистон етакчиси Туркия президенти билан учрашди. Қайд этилишича, Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва гуманитар соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлашди.
Президентлар фаол мулоқотлар ва самарали алмашинувларни давом эттириш зарурлигини қайд этиб, геология ва минерал ресурсларни қазиб чиқариш, электротехника, машинасозлик, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди.
В рамках программы пребывания в городе Казани Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Республики Индия Нарендрой Моди.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига ташрифи доирасида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Юқори технологиялар, сунъий интеллект, саноат, энергетика, фармацевтика, транспорт коммуникациялари бўйича дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
“Жорий йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини ўтказиш, шунингдек, саноат кооперацияси бўйича ўрта муддатли дастур қабул қилишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Мамлакатларда Маданият ва кино кунларини, тиббиёт ва спорт соҳаларида ҳамда ёшлар иштирокида, шу жумладан ёшларнинг парламент ташкилотлари доирасида қўшма тадбирлар ўтказиш таклифи билдирилди.
Айтилишича, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилинган.
На полях саммита БРИКС Президент Шавкат Мирзиёев провел беседы с Председателем КНР Си Цзиньпинем и Президентом Арабской Республики Египет Абдулфаттахом ас-Сиси.
Президент Шавкат Мирзиёев БРИКС саммити доирасида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан ҳам суҳбатлар ўтказди.
На полях саммита БРИКС Президент Шавкат Мирзиёев провел беседы с Председателем КНР Си Цзиньпинем и Президентом Арабской Республики Египет Абдулфаттахом ас-Сиси.
Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар ва олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.