Тошкентда "НАУКА 0+" халқаро фестивали бўлиб ўтади

Ўзбекистон ОТМларида турли ёшдаги фуқаролар орасида илм-фанни оммалаштиришга бағишланган "НАУКА 0+" фестивали бўлиб ўтади. Унда етакчи олимлар томонидан маърузалар ўқилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Тошкентда 2-3 ноябрь кунлари "НАУКА 0+" халқаро фестивали бўлиб ўтади, унинг бош мавзуси - "Атрофимиздаги фан".

Тадбир доирасида илмий-оммабоп маърузалар, интерактив кўргазмалар, виртуал лабораториялар, қизиқарли илмий чиқишлар, инсоният келажаги ҳақидаги мунозаралар, фильмлар намойиши, роботлар танлови, викториналар, квестлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади. Илмий-оммабоп маърузалар етакчи олимлар томонидан ўқилади.

НАУКА 0+ фестивали Тошкент шаҳридаги Москва давлат университети филиали, Тошкент политехника музейи, Россия кимё-технология университети филиали, Россия давлат нефть ва газ университети филиали, Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти, Тошкент кимё-технология институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва бошқа илмий-таълим ташкилотларида бўлиб ўтади.
Фестиваль НАУКА 0+ в Москве

“Меҳмондўст Тошкент илм-фанни оммалаштиришга қаратилган ушбу фестивалнинг пойтахти бўлиши биринчи марта эмас. Биз ҳамкасбларимиз – Ўзбекистон Республикаси академик жамоатчилиги вакилларига фан дўстлари доирасини кенгайтириш, ёш авлодни унинг нури билан таништириш муҳимлиги ҳақидаги ғоямиз билан ўртоқлашишга тайёр эканликлари учун миннатдорчилик билдирамиз", - дейди Москва давлат университети ректори Садовничий.

Фестиваль Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия фонди кўмагида ўтказилмоқда.
НАУКА 0+ фестивали 2006 йилдан бери Москва давлат университети ректори В.A. Садовничий ташаббуси билан ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбир илм-фанни оммалаштириш соҳасидаги дунёда энг йирик таълим лойиҳаларидан бири ҳисобланади.
Фестиваль НАУКА 0+ в Москве