Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БРИКС саммити тадбирларида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига жўнаб кетди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбари БРИКС саммити тадбирларида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.
Давлат раҳбари Россия томони раислигида ўтказиладиган "БРИКС плюс" форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлайди. Учрашув кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Келажак пойдевори: БРИКС нима ва у Ўзбекистонга нимаси билан қизиқ?