Матбуот маркази

Москва компаниялари кўп тармоқли бизнес миссиясининг Ўзбекистондаги фаолияти — видео

Россиянинг турли минтақаларидан Ўзбекистонга келаётган ишбилармонлик миссиялари сони сезиларли даражада ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Москва экспорт маркази бош директори ўринбосари Надежда Ларионованинг Москва компаниялари кўп тармоқли бизнес миссиясининг Ўзбекистонга ташрифига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Сўнгги пайтларда Россиянинг турли минтақаларидан Ўзбекистонга келаётган ишбилармонлик миссиялари сони сезиларли даражада ошди, бу эса икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Москва компаниялари Тошкентга нима олиб келди? Анжуман меҳмони ушбу саволга жавоб берди.