ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Россиянинг иккита тиббиёт муассасаси билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди, дея хабар берди марказ матбуот хизмати.
Тошкентда Она ва бола саломатлиги марказининг 50 йиллигига бағишланган конференция бўлиб ўтмоқда.
Конференция, посвященная 50-летию Центра здоровья матери и ребенка
© Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр здоровья матери и ребенка
“Конференция доирасида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан Россиянинг иккита муассасаси — "Академик В,И. Краснопольский номидаги акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институти" МО ССДБМ, ҳамда "Ҳудудий перинатал маркази" Калининград ДБМ билан Битим имзоланди”, — дейилади хабарда.
Конференциянинг очилишида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева президентфармони билан тақдирланганқатор ходимларгамукофотларни топширди.
Конференция, посвященная 50-летию Центра здоровья матери и ребенка
© Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр здоровья матери и ребенка
“Она ва бола саломатлиги ҳақида қайғуриш Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг асосий устувор йўналишларидан бири саналади, ва ушбу конференция оналар ва болаларга кўрсатиладиган малакали тиббий ёрдам сифатини оширишга, мутахассислар ўртасида тажриба алмашинувини, амалиётга халқаро тажрибага асосланган замонавий, илмий-асосланган ва энг яхши клиник тавсияларни жорий этишга йўналтирилган”, — деди Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Асилбек Худаяров.
Қайд этилишича, юбилей санага бағишлаб "Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари" мавзусида ўтказилаётган конференцияда 12 та хорижий давлатдан соҳа экспертлари ва маҳаллий мутахассислар иштирок этмоқда.
Тошкент конференциясида энг кенг тақдим этилган Россия илмий мактаби бўлди.
Акушерлик ва гинекология соҳасида замонавий технологиялар билан Россиянинг қуйидагилар иштирок этди:
Санкт-Петербургдаги РХДУ тиббиёт институти;
"Д.О.Отта номидаги Илмий-тадқиқот институти" ФДБИМ;
"В.А.Алмазов номидаги Миллий тиббиёт тадқиқот маркази" ФБДМ;
ОТ ФДТБМ "Академик И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети";
Россия Федерациясининг Казань, Астрахань, Екатеринбург, Калининград шаҳарлари мутахассислари.