ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Украина Қуролли кучларида ҳарбийлар орасида йўқотишлар туфайли Ғарб қуролларидан фойдаланадиган ҳеч ким йўқ. Бу ҳақда украиналик лейтенант Юлия Микитенко маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости хорижий ОАВга таяниб.
"Ҳозир бизга бу қуролларнинг оз миқдори берилди ва биз уларни 2022 йилда бўлгани каби ишлатишимиз керак, аммо, афсуски, биз буни қилмаймиз, чунки кўплаб аскарлар ҳалок бўлди, бедарак йўқолди ва жароҳат олди", — деди у.
Микитенконинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучларида ўтган йилгидек жанг қилиш учун энди мотивация йўқ. Унинг фикрича, Украина армияси яна ўн йил давомида ўз кучини 2022 йил даражасига қайтара олмайди.