Дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги ЖЧ: Ўзбекистон мусобақани юқори нотада тугатди

Ўзбекистонлик қизлар олтин, йигитлар эса кумуш медалларни қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистон дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юқори нотада тугатди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Кеча Тошкент мезбонлик қилган дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Завершился чемпионат мира по дзюдо среди военнослужащих, который принимал Ташкент
Завершился чемпионат мира по дзюдо среди военнослужащих, который принимал Ташкент
Ўзбекистонлик йигитлар ҳам, қизлар ҳам саралашдан муваффақиятли ўтиб, финал босқичигача етиб борди. Якунда Францияни 3:1 ҳисобида мағлуб этган қизлар олтин медалларга сазовор бўлишди. Йигитлар эса Мўғулистонга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медалларни қўлга киритишди.
Завершился чемпионат мира по дзюдо среди военнослужащих, который принимал Ташкент
Маълумот учун, мазкур йўналишдаги дунё биринчилиги илк бор Ўзбекистонда ташкил этилди.
Ўзбекистон ҳарбийлари дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида етакчилик қилмоқда