“Қабул қилинган қарорларни ушбу порталда эълон қилишнинг мажбурий тартиби ўрнатилди. Шу билан бирга, қонун ҳужжатларида мазкур электрон тизимдан ташқари ёки қоғозда қабул қилинган қарорлар юридик кучга эга эмаслиги белгилаб қўйилган”, — деди Тошқулов.
“Барча жараёнларни электрон форматга ўтказиш ҳам қоғоз ҳужжат айланишини сезиларли даражада қисқартириш имконини берди. Ҳар йили 3 миллион варақдан ортиқ қоғоз тежаб қоламиз, – дейди вазир.
2022 йил декабрь ойида “Ҳуқуқий ёрдам” ахборот тизимини синовдан ўтказдик. Юридик таълим ва бепул юридик ёрдам ягона давлат портали унинг муҳим қисмидир. Унинг ёрдамида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга ошириш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича долзарб ҳуқуқий ахборот билан танишиши мумкин. Бугунги кунда порталга фуқаролар учун энг муҳим масалаларга тааллуқли 205 та ҳаётий вазиятни жойлаштирилган”, — деди Россия адлия вазири.