ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Покистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Кенгаш мажлисида Россия, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон бош вазирлари, шунингдек, Эрон биринчи вице-президенти ва Ҳиндистон олий вакили иштирок этди.
Иштирокчилар ШҲТ савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича устувор вазифаларни кўриб чиқишади. Хусусан, сиёсатчилар ШҲТ фаолиятини янги геосиёсий воқеликларга мос равишда ҳар томонлама модернизация қилиш контекстида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг глобал иқтисодиётдаги муаммоларини ҳал қилиш бўйича келишилган ёндашувлар якуний Қўшма баёнотда қайд этилди. Шунингдек, ҳукумат раҳбарлари Беларуснинг ташкилотга қабул қилинишини ҳисобга олган ҳолда бюджет ва штат жадвалларини тасдиқлади.