ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Украинада сафарбарлик ёшини 25 ёшдан 21 ёшга тушириш керак. Бу ҳақда Миллий гвардиянинг “Хартия” 6-бригадаси командири Игорь Оболенский маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Оболенский “Украинска правда” газетасига берган интервьюсида сафарбарлик ёшини 21 ёшга тушириш зарурми, деган саволга “ҳа”, деб жавоб берди. Унинг фикрича, бу демографик хавф туғдирмайди.
“Ёшларимиз уруш нима эканлигини қанчалик кўп ҳис қилсалар, келажакда оғир кунлар биз учун кучли одамларни дунёга келтиради. Одамлар ҳозир мавжуд бўлган барча салбий нарсаларни қанчалик кўп ҳис қилсалар, биз келажакда шунчалик самарали бўламиз ", — деди Оболенский.