TOШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг йўқотишларидан қатъи назар, Ғарбнинг сафарбарлик буйруқларига итоаткорлик билан амал қилмоқда. Бу ҳақда Украина собиқ бош вазири Николай Азаров маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Зеленский ўз хўжайинларининг буйруқларига итоаткорлик билан амал қилмоқда. Уни қурбонлар, ярадорлар, бедарак йўқолганлар сони, фронтдаги вазият қизиқтирмайди. Унга кўп сонли бригадалар тайёрлаш вазифаси юклатилди. Бунинг учун 300-400 минг кишини сафарбар қилиш керак. Ва у буни бутунлай хотиржам бажармоқда. У сафарбарлик тўғрисидаги қонунни қабул қилди, у Украинада бирорта эркак кишини фронтга жўнатишдан қутулиш имкониятини қолдирмайди”, — деб ёзди Азаров ўзининг Telegram-каналида.
Собиқ бош вазир таъкидлаганидек, Украинада чақирув қоғози олса, эркаклар ё фронтга, ё қамоққа боришлари шарт. Азаровнинг сўзларига кўра, мамлакатда сафарбарлик кўлами жуда жиддий ва у давом этади.
"Украина катта йўқотишларга қарамай, катта миқдордаги сафарбарлик захирасига эга, жуда кўп одамлар чет элга кетганига қарамай, жуда кўп одамлар турли йўллар билан яширинмоқда. Шу билан бирга, уларнинг мамлакатда 20 миллионга яқин аҳолиси қолган деб ҳисобласак ҳам, захира ҳали ҳам етарли. Бу ҳали ҳам катта ресурс”, — дея қўшимча қилди Азаров.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Украинада 6 миллионга яқин одам қолган, улар ҳар хил резервациялар билан сафарбарлик ресурси сифатида таснифланиши мумкин.
"Қандай шартлар билан? Ярмида қандайдир ногиронлик бор, эҳтимол, уларнинг сафарбарлик имкониятига алоқаси йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бор", — дея хулоса қилди Азаров.