TOШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Венгрияда Алишер Навоийга бағишлаб ўрнатилган бюстнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Маданият вазирлиги.
Айтилишича, ушбу бюст Венгрия-Ўзбекистон дипломатик алоқалари тарихида Ўзбекистонга бағишлаб очилган биринчи маданий ёдгорлик ҳисобланади. Ушбу лойиҳа венгриялик ҳайкалтарош Дёрджи Лантос томонидан амалга оширилган.
Сўзга чиққанларнинг маълум қилишича, ҳозирда Токио, Сеул, Шанхай, Вашингтон, Москва, Минск, Остона, Боку, Ашхобод, Душанбе, Ўш каби шаҳарларда Навоийнинг бюстлари ўрнатилган. Эндиликда улар қаторига Лакителек шаҳри ҳам қўшилди.
В Венгрии открыли бюст Алишера Навои
© Министерство культуры республики Узбекистан
“Бизнинг олдимизда қад кўтариб турган ёдгорлик ҳайкалтарош Дёрджи Лантоснинг ажойиб ижоди бўлиб, унинг бадиий қарашлари Навоий руҳининг мазмун-моҳиятини қамраб олади. Лантоснинг иши анъанавий ва замонавий услубларни моҳирлик билан уйғунлаштириб, маданий ривоятларни чуқур тушунишни акс эттиради” — деб таъкидлади Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси.
Венгрия парламенти раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, ушбу ёдгорлик венгер ва ўзбек халқлари ўртасидаги ўчмас дўстликка асос солди.
В Венгрии открыли бюст Алишера Навои
© Министерство культуры республики Узбекистан
“Венгриянинг “Шарққа нигоҳ” сиёсати доирасида туркий давлатлар билан алоқалар, хусусан, маданий ҳамкорлик ривожланмоқда. Алишер Навоийга бугун ўрнатилган бюст венгр ва ўзбек халқлари ўртасида минг йиллар давомида маданий кўприк бўлиб хизмат қилишига ишонамиз” — деб қайд этди Венгрия маданият вазирлиги давлат котиби.