Венгрияда Алишер Навоий бюсти ўрнатилди

© Министерство культуры республики УзбекистанВ Венгрии открыли бюст Алишера Навои
В Венгрии открыли бюст Алишера Навои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2024
Oбуна бўлиш
Навоийнинг бюстлари ўрнатилган давлатлар сони 12 тага етди.
TOШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Венгрияда Алишер Навоийга бағишлаб ўрнатилган бюстнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Маданият вазирлиги.
Айтилишича, ушбу бюст Венгрия-Ўзбекистон дипломатик алоқалари тарихида Ўзбекистонга бағишлаб очилган биринчи маданий ёдгорлик ҳисобланади. Ушбу лойиҳа венгриялик ҳайкалтарош Дёрджи Лантос томонидан амалга оширилган.
Сўзга чиққанларнинг маълум қилишича, ҳозирда Токио, Сеул, Шанхай, Вашингтон, Москва, Минск, Остона, Боку, Ашхобод, Душанбе, Ўш каби шаҳарларда Навоийнинг бюстлари ўрнатилган. Эндиликда улар қаторига Лакителек шаҳри ҳам қўшилди.
© Министерство культуры республики УзбекистанВ Венгрии открыли бюст Алишера Навои
В Венгрии открыли бюст Алишера Навои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2024
В Венгрии открыли бюст Алишера Навои
“Бизнинг олдимизда қад кўтариб турган ёдгорлик ҳайкалтарош Дёрджи Лантоснинг ажойиб ижоди бўлиб, унинг бадиий қарашлари Навоий руҳининг мазмун-моҳиятини қамраб олади. Лантоснинг иши анъанавий ва замонавий услубларни моҳирлик билан уйғунлаштириб, маданий ривоятларни чуқур тушунишни акс эттиради” — деб таъкидлади Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси.
Венгрия парламенти раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, ушбу ёдгорлик венгер ва ўзбек халқлари ўртасидаги ўчмас дўстликка асос солди.
© Министерство культуры республики УзбекистанВ Венгрии открыли бюст Алишера Навои
В Венгрии открыли бюст Алишера Навои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2024
В Венгрии открыли бюст Алишера Навои

“Венгриянинг “Шарққа нигоҳ” сиёсати доирасида туркий давлатлар билан алоқалар, хусусан, маданий ҳамкорлик ривожланмоқда. Алишер Навоийга бугун ўрнатилган бюст венгр ва ўзбек халқлари ўртасида минг йиллар давомида маданий кўприк бўлиб хизмат қилишига ишонамиз” — деб қайд этди Венгрия маданият вазирлиги давлат котиби.

Маданият вазиринг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов Венгрия Миллий цирк санъати маркази ва пойтахт цирки раҳбари Петер Фекете билан учрашди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2024
Ўзбекистон Венгрия билан цирк санъати соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи
Янгиликлар лентаси
0