Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ДХРда Михайловкани озод қилди

"Марказ" қўшинлари гуруҳи Михайловкани озод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Россиянинг “Марказ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Михайловка аҳоли пунктини озод қилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
“Марказ кучлар гуруҳи бўлинмалари қатъий ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Михайловка аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, "Марказ" жангчилари Шербиновка, Иванополье, Селидово, Лисовка, Тарасовка, Николаевка, Димитров, Цукурино ва Дзержинск аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина армиясининг еттита бригадасининг ишчи кучи ва техникасини мағлуб этишди.
Бундан ташқари, улар тўртта бригада, бир ҳужум полки, Украина Қуролли кучларининг иккита ҳужум батальонлари ва душман денгиз пиёдалари бригадасининг 11 та қарши ҳужумларини қайтаришди.
Украина армияси йўқотишлари:
460 тагача ҳарбий хизматчи;
АҚШда ишлаб чиқарилган HMMWV ва Туркияда ишлаб чиқарилган "Kirpi" русумли учта зирҳли жанговар машина;
бешта автомобиль;
тўртта 122 мм гаубица Д-30;
100 мм “Рапир” танкга қарши қурол.