Россия Рестораторлар ва меҳмонхоначилар федерацияси президенти Игорь Бухаров Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда "HoReCa Expo Uzbekistan 2024" кўргазмасида муҳокама қилинган янги трендлар ҳамда икки мамлакат ўртасида ресторан ва сайёҳлик бизнесидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, ташриф давомида Россия Рестораторлар ва меҳмонхоначилар федерацияси Ўзбекистон меҳмонхоначилар уюшмаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолайди.
Ўзбекистон Туризм қўмитасининг маркетинг тадқиқотлари ва миллий туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш бўлими бошлиғи Азиз Миржалиловнинг таъкидлашича, йил охиригача республикага 10 млнга яқин сайёҳ келиши кутилмоқда.
Унинг фикрича, гастрономик туризм ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга.
“Россия ва бошқа мамлакатлардан сайёҳлар оқими ошишига умид қилмоқдамиз. Ўтган йили Ўзбекистонга 7 млн сайёҳ ташриф буюрган бўлса, жорий йил охиригача уларнинг сони 10 млнга яқин бўлишини кутмоқдамиз”, — деди Туризм вазирлиги вакили.
Батафсил – эксклюзив видеомизда.