“Ҳозирда 35 та олий таълим муассасаларида 11 мингдан зиёд талаба ва профессионал таълимда 2 мингдан ортиқ ўқувчилар туризм йўналишида таълим олмоқда. Жорий йилда Ўзбекистон президентининг "Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу орқали ёшларга етакчи бўлган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, туризмга оид таълим бериш сифатини оширишга эришиш кўзланган”, — деди Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев.
“Ўқув жараёнига блок модул тизими асосида дуал таълим шакли жорий этилди. Яъни талабаларга семестрнинг 2 ойи давомида университетда назарий таълим олиш, қолган 4 ойда эса бўлажак иш жойи, меҳмонхона, туроператор, ва бошқаларда амалий билмлар олиш имконияти яратиб берилди. Бу йилдан бошлаб университетларнинг ўзида ҳам амалиёт базалари ташкил этиш рухсат берилди”, — деди Умид Шодиев.
“Катта Олтой Олтойшунослик ва туркийшунослик илмий-таълим маркази директори Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг фахрий профессори бўлди. Юлия Лисенко Олтой давлат университетининг шарқшунослик кафедраси мудири ҳамдир. Профессор конференцияда қатнаша олмади, дипломини халқаро ривожланиш бўйича проректор Роман Райкинга топширилди", — дея маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.