https://sputniknews.uz/20241010/talaba-turizm-yonalish-talim-umid-shodiev-46057460.html
Ҳозирда 11 мингдан зиёд талаба туризм йўналишида таълим олмоқда — Умид Шодиев
Ҳозирда 11 мингдан зиёд талаба туризм йўналишида таълим олмоқда — Умид Шодиев
Sputnik Ўзбекистон
“Катта Олтой” Олтойшунослик ва туркийшунослик илмий-таълим маркази директори Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг фахрий профессори... 10.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-10T12:14+0500
2024-10-10T12:14+0500
2024-10-10T12:14+0500
туризм
ўзбекистон
россия
отм
халқаро конференция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0a/46057266_0:257:2730:1793_1920x0_80_0_0_5b3ab84115badf3651eeee80684c5c1c.jpg
TOШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Тошкентда “Ипак йўли: туризм призмаси орқали ҳамкорлик” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Конференциядан кўзланган мақсад – Ипак йўли мамлакатлари ўртасидаги конструктив фикр ва тажриба алмашиш, умумий маконда туризмни ривожлантиришнинг ягона стратегиясини янада шакллантириш бўйича ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш. Илмий конференцияда иштирок этиш учун 250 нафардан ортиқ иштирокчилар, жумладан, Озарбайжон, Миср, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Сингапур, АҚШ, Тожикистон, Туркия ва Япониядан 25 нафар хорижий меҳмон таклиф этилди. Қайд этилишича, тадбирда Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти билан хорижий ва миллий ҳамкорлар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланади. Икки кунлик Халқаро илмий-амалий конференция якунлари бўйича барқарор ва “яшил” туризмни ривожлантириш ҳамда Ипак йўлида маданий меросни асраб-авайлаш бўйича қўшма амалий тавсиялар қабул қилинади. Унинг сўзларига кўра, жорий ўқув йилида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда туризм таълими дастурлари халқаро таълим муассасалари стандартлари асосида қайта ишлаб чиқилди. Тадбирда сўзга чиққан Олтой давлат университетининг халқаро ривожланиш бўйича проректори Роман Райкиннинг маълум қилишича, Россия ва Ўзбекистоннинг иқлим шароити ҳар хил, аммо туризмни ривожлантириш технологиялари нуқтаи назаридан умумий жиҳатлар мавжуд. Тадбир иштирокчиларининг қайт этишича, бугунги кунда илмий туризмни ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар бошланган. Туризмнинг бу янги йўналиши ҳам соҳани, ҳам илм-фанни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшмоқда. Тадбирда туризм, маданият ва тарих соҳаларидаги маҳаллий ва хорижлик етакчи олим ва мутахассислар, шунингдек, олий ва ўрта таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлар замонавий дунё олдида турган долзарб муаммоларни биргаликда муҳокама қилинмоқда. Ялпи мажлисда, сўнгра секцияларда 50 нафар маърузачиларнинг Илк Ипак йўлида шаклланган тарихий жараёнлар, дастлабки давлатлардан тортиб то Буюк империяларгача бўлган даврлар, тарихий-маданий мерос, уни янада ривожлантириш истиқболларига оид мавзуларда илмий маърузалари тингланади. Конференция мавзуларининг алоҳида қисми “яшил” технологиялар ва экологик хавфсизликка бағишланди. Мазкур халқаро илмий-амалий анжуман биринчи юбилей – Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг 5 йиллиги доирасида ўтказилганини алоҳида таъкидланди.
https://sputniknews.uz/20240919/uzbekistan-moscow-turizm-road-show-45746048.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0a/46057266_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_d35b1b17b31896ee48c3e9d4ae5a88eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
туризм, ўзбекистон, россия, отм, халқаро конференция
туризм, ўзбекистон, россия, отм, халқаро конференция
Ҳозирда 11 мингдан зиёд талаба туризм йўналишида таълим олмоқда — Умид Шодиев
Эксклюзив
“Катта Олтой” Олтойшунослик ва туркийшунослик илмий-таълим маркази директори Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг фахрий профессори бўлди.
TOШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Тошкентда “Ипак йўли: туризм призмаси орқали ҳамкорлик” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Конференциядан кўзланган мақсад – Ипак йўли мамлакатлари ўртасидаги конструктив фикр ва тажриба алмашиш, умумий маконда туризмни ривожлантиришнинг ягона стратегиясини янада шакллантириш бўйича ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш.
Илмий конференцияда иштирок этиш учун 250 нафардан ортиқ иштирокчилар, жумладан, Озарбайжон, Миср, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Сингапур, АҚШ, Тожикистон, Туркия ва Япониядан 25 нафар хорижий меҳмон таклиф этилди.
Қайд этилишича, тадбирда Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти билан хорижий ва миллий ҳамкорлар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланади.
Икки кунлик Халқаро илмий-амалий конференция якунлари бўйича барқарор ва “яшил” туризмни ривожлантириш ҳамда Ипак йўлида маданий меросни асраб-авайлаш бўйича қўшма амалий тавсиялар қабул қилинади.
“Ҳозирда 35 та олий таълим муассасаларида 11 мингдан зиёд талаба ва профессионал таълимда 2 мингдан ортиқ ўқувчилар туризм йўналишида таълим олмоқда. Жорий йилда Ўзбекистон президентининг "Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу орқали ёшларга етакчи бўлган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, туризмга оид таълим бериш сифатини оширишга эришиш кўзланган”, — деди Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев.
Унинг сўзларига кўра, жорий ўқув йилида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда туризм таълими дастурлари халқаро таълим муассасалари стандартлари асосида қайта ишлаб чиқилди.
“Ўқув жараёнига блок модул тизими асосида дуал таълим шакли жорий этилди. Яъни талабаларга семестрнинг 2 ойи давомида университетда назарий таълим олиш, қолган 4 ойда эса бўлажак иш жойи, меҳмонхона, туроператор, ва бошқаларда амалий билмлар олиш имконияти яратиб берилди. Бу йилдан бошлаб университетларнинг ўзида ҳам амалиёт базалари ташкил этиш рухсат берилди”, — деди Умид Шодиев.
Тадбирда сўзга чиққан Олтой давлат университетининг халқаро ривожланиш бўйича проректори Роман Райкиннинг маълум қилишича, Россия ва Ўзбекистоннинг иқлим шароити ҳар хил, аммо туризмни ривожлантириш технологиялари нуқтаи назаридан умумий жиҳатлар мавжуд.
“Катта Олтой Олтойшунослик ва туркийшунослик илмий-таълим маркази директори Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг фахрий профессори бўлди. Юлия Лисенко Олтой давлат университетининг шарқшунослик кафедраси мудири ҳамдир. Профессор конференцияда қатнаша олмади, дипломини халқаро ривожланиш бўйича проректор Роман Райкинга топширилди", — дея маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбир иштирокчиларининг қайт этишича, бугунги кунда илмий туризмни ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар бошланган. Туризмнинг бу янги йўналиши ҳам соҳани, ҳам илм-фанни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшмоқда.
Тадбирда туризм, маданият ва тарих соҳаларидаги маҳаллий ва хорижлик етакчи олим ва мутахассислар, шунингдек, олий ва ўрта таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлар замонавий дунё олдида турган долзарб муаммоларни биргаликда муҳокама қилинмоқда.
Ялпи мажлисда, сўнгра секцияларда 50 нафар маърузачиларнинг Илк Ипак йўлида шаклланган тарихий жараёнлар, дастлабки давлатлардан тортиб то Буюк империяларгача бўлган даврлар, тарихий-маданий мерос, уни янада ривожлантириш истиқболларига оид мавзуларда илмий маърузалари тингланади.
Конференция мавзуларининг алоҳида қисми “яшил” технологиялар ва экологик хавфсизликка бағишланди. Мазкур халқаро илмий-амалий анжуман биринчи юбилей – Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг 5 йиллиги доирасида ўтказилганини алоҳида таъкидланди.