Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Зеленский "ғалаба режаси" ҳақида янги баёнот берди

Зеленский “ғалаба режаси”ни якунлаб, уни эълон қилишга ваъда берди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Владимир Зеленский “ғалаба режаси”ни якунлаш ва унинг мазмунини оммага эълон қилишга ваъда берди. Бу ҳақда РИА Новости унинг Telegram-каналида эълон қилган баёнотига таяниб хабар берди.
“Ҳамкорларимизнинг барча позицияларини, Украина учун барча реал имкониятларни тушуниб, ғалабага эришиш режамизни мустаҳкамлаб, келгусидаги ҳаракатлар стратегиямизни оммага эълон қиламиз. Истиқбол мамлакатимиздаги барчага тушунарли бўлиши муҳим”, — деди у.
Киев режими раҳбари, шунингдек, режанинг ҳарбий ва ҳарбий-сиёсий тафсилотлари билан шуғулланаётган Вашингтондаги жамоадан ҳисобот кутаётганини қўшимча қилди.
Зеленский аввалроқ АҚШга ташрифи чоғида Ғарб етакчилари билан барча керакли суҳбатларни ўтказганини айтганди. Киев режими раҳбарининг таъкидлашича, Вашингтон Украинани мустаҳкамлаш учун "қўлидан келган барча ишни қилган".
“Барча режалаштирилган мақсадларга эришилади” — Путин россияликларга мурожаат қилди
Махсус ҳарбий операция Россия мақсадларига эришиш билан якунланиши керак — Песков
Зеленскийнинг режаси "жаҳон уруши" режасидир — Бундестаг депутати