ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Россия Хитой билан ЕОИИ ва “Бир макон, бир йўл” салоҳиятини боғлаш бўйича муваффақиятли ишламоқда. Бу ҳақда Россиянинг Хитойдаги элчиси Игорь Моргулов маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Евросиё маконида Москва ва Пекин Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва “Бир макон, бир йўл” мегалойиҳаси имкониятларини бирлаштириш бўйича муваффақиятли ишламоқда”, — дея маълум қилди Моргулов Россия ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 75 йиллиги муносабати билан элчихонада ўтказилган тадбирда.
Элчининг таъкидлашича, мамлакат қитъа давлатларининг ишончли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида унда жойлашган барча конструктив ўйинчиларни биргаликда бу ерда фаолият юритаётган кўп томонлама бирлашмаларнинг салоҳиятига таянган ҳолда тенглик ва бўлинмаслик тамойиллари асосида Евроосиё хавфсизлигининг янги архитектурасини шакллантиришни бошлашга таклиф қилади.
"Биз ушбу таклифнинг Хитой томонидан илгари сурилган глобал хавфсизлик ташаббуси билан сезиларли даражада мос келишини қайд этамиз", — деди у.
ЕОИИга Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон киради. 2024 йилда Арманистон иттифоқ органларига, жумладан, Евроосиё ҳукуматлараро кенгашига раислик қилади. Куба ва Ўзбекистон ҳукуматлараро кенгаш йиғилишида ЕОИИда кузатувчи давлатлар сифатида иштирок этди. Кенгаш мажлисларида иттифоққа аъзо давлатларнинг интеграциявий ҳамкорлигининг фундаментал масалаларининг салмоқли қисми кўриб чиқилади.