Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда саноат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни қидириш хизмати пайдо бўлади

© unsplash.com/John SchnobrichЛюди, использующий ноутбук. Иллюстративное фото
Люди, использующий ноутбук. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2024
Oбуна бўлиш
Фойдаланиш масофавий ва бепул бўлиб, кенгайтирилган қидирувни ўтказиш ва турли мезонлар ва филтрлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.
TOШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ҳукуматларига муҳофаза қилинадиган саноат мулки объектлари тўғрисида маълумот излаш имконини берувчи хизмат лойиҳасини тасдиқлаш учун юборилади, деб хабар беради Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Комиссиянинг аниқлик киритишича, битим Иттифоқ давлатларида рўйхатга олинган товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот ресурсини яратиш имконини беради.

“Умумий қидирув хизматининг жорий этилиши ЕОИИ мамлакатларида рўйхатга олинган саноат мулки объектлари ҳақидаги маълумотларга “бир дарча” тамойили асосида кириш имконини беради. Фойдаланиш масофавий ва бепул бўлиб, кенгайтирилган қидирув ўтказиш ҳамда турли мезон ва филтрлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади”, — деди ЕИК иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султонов.

Бундай қидирув серверини Иттифоқ доирасида ташкил этиш ахборот сўрашда вақт ва молиявий харажатларни камайтиришга хизмат қилади, шунингдек, бозор иштирокчилари учун янада самарали маркетинг стратегияларини шакллантириш имконини беради.
Ўзбекистон ЕОИИ учун муҳим ҳамкордир – Барсегян
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2024
Матбуот маркази
Ўзбекистон ЕОИИ учун муҳим ҳамкордир – Барсегян
Янгиликлар лентаси
0