МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик Россиянинг асосий устувор йўналишларидан биридир — Путин

МДҲнинг Москвадаги саммити иштирокчилари иқтисодий мавзуларга, савдо ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик Россия Федерациясининг асосий устувор йўналишларидан биридир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги йиғилишида маълум қилди.
Москвадаги катта Кремль саройида Россия президенти Владимир Путин раислигида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги йиғилиши
“МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик Россия Федерациясининг асосий устувор йўналишларидан биридир. Биз учун МДҲ давлатлари энг яқин қўшниларимиз, дўстларимиз, стратегик ҳамкорларимиздир. Ва биз, албатта, ҳамкорлигимизни ҳар томонлама мустаҳкамлашга тайёрмиз, 2024 йилда Россия раислиги концепцияси ва тегишли тадбирларнинг кенг кўламли режалари айнан шу мақсадга қаратилган”, — деди Путин.
МДҲнинг Москвадаги саммити иштирокчилари иқтисодий мавзуларга, савдо ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор беради.
“Бугун кун тартибимиз жуда бой. Табиийки, биз иқтисодий мавзулар ва МДҲда савдо ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларига катта эътибор қаратамиз”, — деди Путин МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги йиғилишида.
МДҲ бош котиби Сергей Лебедевнинг маълум қилишича, кун тартибидан 14 та масала ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, тадбирда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян иштирок этмоқда.
Москвада Путин раислигидаги МДҲ саммити бошланди — видео