Ўзбекистон мезбонлик қилган футзал бўйича жаҳон чемпионати қандай ўтди?

Ўйин якунида Бразилия 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 6-бор чемпионликка эришди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон илк бор мезбонлик қилган футзал бўйича тарихий жаҳон чемпионати ўз якунига етди, дея хабар берди Спорт вазирлиги.
Дунёнинг энг кучли футзалчилари иштирокида кечган турнир финалларида биринчи бор Бразилия ва Аргентина ўзаро баҳс олиб борди.
Ўйин якунида Бразилия Аргентини устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, олтинчи бор чемпионликка эришди.
Индивидуал совриндорлар:
Энг яхши тўпурар — Марсел (Бразилия)
Энг яхши дарвозабон — Виллиан (Бразилия)
Энг яхши футзалчи — Диего (Бразилия)
Ўзбекистонга ташриф буюрган ФИФА президенти Жанни Инфантино ўйинни кузатиб, тақдирлаш маросимида иштирок этди.
“Бутун ўзбек халқига, аввало, Президент Шавкат Мирзиёевга, Бош вазир Абдулла Арипов ва албатта Абдусалом Азизов бошчилигидаги Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сиз бутун дунёни ўзингизнинг гўзал мамлакатингизда ажойиб қарши олдингиз ва барчани бу юртни ўз уйидек ҳис қилишига замин яратдингиз. Сизлар ҳақиқий ғолибсиз!”, — деди Инфантино.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6