TOШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ҳукуматларига муҳофаза қилинадиган саноат мулки объектлари тўғрисида маълумот излаш имконини берувчи хизмат лойиҳасини тасдиқлаш учун юборилади, деб хабар беради Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Комиссиянинг аниқлик киритишича, битим Иттифоқ давлатларида рўйхатга олинган товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот ресурсини яратиш имконини беради.
“Умумий қидирув хизматининг жорий этилиши ЕОИИ мамлакатларида рўйхатга олинган саноат мулки объектлари ҳақидаги маълумотларга “бир дарча” тамойили асосида кириш имконини беради. Фойдаланиш масофавий ва бепул бўлиб, кенгайтирилган қидирув ўтказиш ҳамда турли мезон ва филтрлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади”, — деди ЕИК иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султонов.
Бундай қидирув серверини Иттифоқ доирасида ташкил этиш ахборот сўрашда вақт ва молиявий харажатларни камайтиришга хизмат қилади, шунингдек, бозор иштирокчилари учун янада самарали маркетинг стратегияларини шакллантириш имконини беради.