Дзюдо: Муҳаммадсодиқ Содиқов ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиқди

Душанбе дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочи Муҳаммадсодиқ Содиқов ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиқди, дея хабар берди Спорт вазирлиги.
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этаётган ўзбекистонлик Муҳаммадсодиқ Содиқов жаҳон чемпионлиги учун кечган беллашувда япониялик Нозому Микига устидан ғалаба қозонди.
Мухаммадсадик Садиков завоевал золотую медаль на чемпионате мира среди юниоров по дзюдо
Жаҳон чемпионатининг илк кунида Муродил Муродиллаев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медалини келтирган эди. Ярим финалда мезбон спортчига имкониятни бой берган Муродиллаев учинчи ўрин учун баҳсда АҚШ вакили Жонатан Янгни мағлубиятга учратиб, ўз номини совриндорлар қаторига қўшиб қўйди.