ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича ишларнинг биринчи босқичини якунлаш муддати 10 октябрга кўчирилди, деб хабар қилмоқда Миробод туман ҳокимлиги.
Гастрономик кўча бўйлаб 6 та фото-зона барпо этилган, 39 та кичик ва 17 та катта торшерлар ўрнатилган, 39 та видеокузатув камералари ва юзни таниш тизимлари, 20 та ўриндиқ ва чиқинди қутилари ўрнатилган ҳамда wi-fi тарқатиш тизимлари монтаж қилинган.
Реконструкция гастрономической аллеи по улице Тараса Шевченко
© Sputnik
Айни пайтда ҳудудда кўкаламзорлаштириш, яъни яшил зоналарни барпо этиш бўйича ишлар жадал давом этмоқда – аллея бўйлаб 30 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Шунингдек, қарийб 3000 м.кв пиёдалар йўли барпо этилди, қатнов йўлининг асосий қисми (2600 м.кв) эса табиий гранит тошдан терилди. Шу сабабли биринчи босқичини якунлаш муддати октябрь ойининг бошига кўчирилди.
Реконструкция гастрономической аллеи по улице Тараса Шевченко
© Sputnik
Гастрономик аллеяда кафе, ошхона ва магазинла 24 соат режимида ишлайди. Автомобиллар ҳаркати эса кечки соат 20:00 дан тонгги 06:00 гача тўхтатилиб, кўча пиёдалар ҳудудига айланади.
Тарас Шевченко кўчасида гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича ишлар тўлиқ якунланганидан сўнг ушбу манзилда транспорт қатнови юқорида кўрсатилган вақтларда қайта йўлга қўйилади.
Реконструкция гастрономической аллеи по улице Тараса Шевченко
© Sputnik