ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. АҚШ ҳукумати Исроилнинг Ливанга қуруқликдан бостириб киришини ҳеч қандай равишда қораламади. Бу билан Вашингтон ўз иттифоқчисини ҳарбий амалиётлар зонасини кенгайтиришга ундамоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
“31 июль куни Теҳронда ва 27 сентябрда Байрутда содир бўлган сиёсий қотилликлар одатий амалиётга айланганин ўта кучли хавотир уйғотади. Исроил 1 октябрга ўтар кечаси Ливанга қуруқликдан бостириб киришини бошлаганидан кейин ҳам АҚШ маъмурияти суверен давлатга қарши бу тажовузни қораламади. Шундай қилиб, Вашингтон ўзининг Яқин Шарқдаги иттифоқчисини ҳарбий амалиётлар зонасини кенгайтиришга ундамоқда", - дейилади Россия ташқи ишлар вазирининг ТИВ сайтида чоп этилган баёнотида.
“Араб-Исроил можароси, Ливан, Яман, Қизил денгиз ва Аден кўрфази, Судан ва Африканинг бошқа “қайноқ нуқталари”да содир бўлаётган фожиали ва қабул қилиб бўлмас ўзгаришлар — хавфсизлик барча учун тенг ва ажралмас бўлиши мумкинлигини ёки бу ҳеч ким учун бўлмаслигини англатади", - деб таъкидлади Россия вазири.
Исроил Ливан жанубида 1 октябрда "Ҳизбуллоҳ" кучларига қарши қуруқликдаги операцияни бошлади. Шунингдек, у қўшни давлатни ҳаводан бомбардимон қилишда давом этмоқда. Ўтган вақт ичида бу ерда мингдан ортиқ одамлар ҳалок бўлган, 90 мингдан ортиқ одам қочқинга айланди.