Энди "Uzbekistan Airways" Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудининг ғарбий қисми орқали парвоз қилади

"Uzbekistan Airways" Тошкент - Тел-Авив - Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширишни давом эттиради.
Sputnik
TOШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистон авиакомпанияси Ироқ ва Эроннинг ғарбий қисми ҳаво ҳудуди орқали парвозларни амалга оширади, дея хабар берди "Uzbekistan Airways".
Қайд этилишича, фуқаро ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2 октябрдан "Uzbekistan Airways" Ироқ ҳаво ҳудуди ва Эрон ҳаво ҳудудининг ғарбий қисмини айланиб ўтган ҳолда мунтазам парвозларни амалга оширади. Бу аниқ кўрсатмага қадар давом этади.

"Uzbekistan Airways" парвозларнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш учун муқобил йўналишлардан фойдаланган ҳолда Тошкент - Тел-Авив - Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширишни давом эттиради", — дейилади хабарда.

Бундай қарорга Фуқаро авиацияси агентлигининг кўрсатмасига мувофиқ келинган.
Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқда вазият кескинлашгани сабаб Тел-Авив – Самарқанд – Тошкент рейси 1 октябрь куни мажбурий кечиктирилди. Самолёт Самарқандга маҳаллий вақт билан тахминан 2 октябрь соат 4:00 да етиб келган. Тошкентга тахминан 2 октябрь соат 6:20 да қўнган.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни огоҳлантирди