ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. “Жанубий” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Верхнекаменское аҳоли пунктини назоратга олди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Жанубий” қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари муваффақиятли ҳаракатлар натижасида Донец Халқ Республикасининг Верхнекаменское қишлоғини озод қилди”, — дейилади вазирлик ҳисоботида.
Қайд этилишича, Украина Қуролли кучларининг 24-механизациялашган ва 5-штурм бригадалари тузилмалари Донецк Халқ Республикасининг Константиновка ва Часов Яр аҳоли пунктлари ҳудудларида мағлубиятга учради.
Украина Қуролли кучлари 855 нафаргача ҳарбий хизматчи, зирҳли жанговар машина, тўртта техника, АҚШда ишлаб чиқарилган 155 миллиметрли М777 гаубицаси ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган иккита 155 миллиметрли FH-70 гаубицасини йўқотди. Ўқ-дорилар омбори вайрон қилинди.