Энди Ўзбекистон маҳсулотлари Кувайтдаги савдо тармоқлари орқали сотилади

Яқин кунларда Ўзбекистон Кувайтга 3 тонна ҳўл мевалар етказиб беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон маҳсулотларини Кувайтдаги савдо тармоқлари орқали сотиш режалаштирмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари "Lulu Group International" компаниясининг Кувайтдаги ваколатхонаси мутасаддилари билан музокара ўтказишди.
Мулоқотда Ўзбекистонда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт ҳажмини янада оширишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Дипломатлар ўзбек маҳсулотларининг экспорти учун тақдим этилаётган имтиёзлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар ҳақида сўзлаб беришди.
“Компания вакиллари Ўзбекистондан мева ва сабзавотларни Кувайтга экспортини йўлга қўйишга қизиқиш билдирди. Кувайт томонига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари "Lulu Hypermarket"нинг Кувайтдаги 16 та савдо тармоқлари орқали сотиш режалаштирмоқда”, — дейилади хабарда.
Томонлар ўзбек маҳсулотларини Кувайтга олиб келиш бўйича транспорт-логистика йўллари хусусида ҳам фикр алмашишди.
Мамлакат элчихонаси кўмагида яқин кунларда Ўзбекистондан Кувайтга 3 тонна ҳўл мевалар олиб келиниши қайд этилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 16-21 октябрь кунлари Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида "Ўзбекистон-Кувайт" бизнес-форумлари ўтказилиши маълум қилинди ва унга иштирок этиш таклифи билдирилди.
Ўзбекистон Санкт-Петербургдаги савдо тармоқларига мева-сабзавот етказиб бермоқчи