https://sputniknews.uz/20240930/uzbekistan-kuwait-mahsulot-savdo-45897845.html
Энди Ўзбекистон маҳсулотлари Кувайтдаги савдо тармоқлари орқали сотилади
Энди Ўзбекистон маҳсулотлари Кувайтдаги савдо тармоқлари орқали сотилади
Sputnik Ўзбекистон
Яқин кунларда Ўзбекистон Кувайтга 3 тонна ҳўл мевалар етказиб беради. 30.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-30T09:35+0500
2024-09-30T09:35+0500
2024-09-30T15:20+0500
иқтисод
ўзбекистон
кувайт
экспорт
маҳсулот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1e/45909883_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_0b766208f82169938be551388bc9c494.jpg
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон маҳсулотларини Кувайтдаги савдо тармоқлари орқали сотиш режалаштирмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА.Ўзбекистон элчихонаси ходимлари "Lulu Group International" компаниясининг Кувайтдаги ваколатхонаси мутасаддилари билан музокара ўтказишди.Мулоқотда Ўзбекистонда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт ҳажмини янада оширишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.Дипломатлар ўзбек маҳсулотларининг экспорти учун тақдим этилаётган имтиёзлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар ҳақида сўзлаб беришди.Томонлар ўзбек маҳсулотларини Кувайтга олиб келиш бўйича транспорт-логистика йўллари хусусида ҳам фикр алмашишди.Мамлакат элчихонаси кўмагида яқин кунларда Ўзбекистондан Кувайтга 3 тонна ҳўл мевалар олиб келиниши қайд этилди.Бундан ташқари, жорий йилнинг 16-21 октябрь кунлари Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида "Ўзбекистон-Кувайт" бизнес-форумлари ўтказилиши маълум қилинди ва унга иштирок этиш таклифи билдирилди.
https://sputniknews.uz/20240918/uzbekistan-sankt-peterburg-savdo-meva-sabzavot-45728443.html
ўзбекистон
кувайт
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1e/45909883_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_7b76e316f4196f3088ebb141abfbcd18.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, кувайт, экспорт, маҳсулот
иқтисод, ўзбекистон, кувайт, экспорт, маҳсулот
Энди Ўзбекистон маҳсулотлари Кувайтдаги савдо тармоқлари орқали сотилади
09:35 30.09.2024 (янгиланди: 15:20 30.09.2024) Яқин кунларда Ўзбекистон Кувайтга 3 тонна ҳўл мевалар етказиб беради.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон маҳсулотларини Кувайтдаги савдо тармоқлари орқали сотиш режалаштирмоқда, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари "Lulu Group International" компаниясининг Кувайтдаги ваколатхонаси мутасаддилари билан музокара ўтказишди.
Мулоқотда Ўзбекистонда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт ҳажмини янада оширишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Дипломатлар ўзбек маҳсулотларининг экспорти учун тақдим этилаётган имтиёзлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар ҳақида сўзлаб беришди.
“Компания вакиллари Ўзбекистондан мева ва сабзавотларни Кувайтга экспортини йўлга қўйишга қизиқиш билдирди. Кувайт томонига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари "Lulu Hypermarket"нинг Кувайтдаги 16 та савдо тармоқлари орқали сотиш режалаштирмоқда”, — дейилади хабарда.
Томонлар ўзбек маҳсулотларини Кувайтга олиб келиш бўйича транспорт-логистика йўллари хусусида ҳам фикр алмашишди.
Мамлакат элчихонаси кўмагида яқин кунларда Ўзбекистондан Кувайтга 3 тонна ҳўл мевалар олиб келиниши қайд этилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 16-21 октябрь кунлари Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида "Ўзбекистон-Кувайт" бизнес-форумлари ўтказилиши маълум қилинди ва унга иштирок этиш таклифи билдирилди.