Тошкентда Халқаро волейбол федерацияси президенти кутиб олинди — ташрифдан мақсад

FIVB президенти иштирокида волейбол спортини ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) президенти Ари Грасса бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Тошкентга Халқаро волейбол федерацияси президенти ташриф буюрди
Меҳмонни ички ишлар вазири ўринбосари, Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев, спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат волейбол федерацияси ходимлари кутиб олишди.
FIVB президенти иштирокида қуйидагилар муҳокама этилади:
республикада волейбол спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш, уни янада оммалаштириш;
маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш;
келгусида йирик халқаро мусобақаларни Ўзбекистонда ўтказишга доир режалар.
Тошкентга Халқаро волейбол федерацияси президенти ташриф буюрди
Қайд этилишича, мартабали меҳмонга Халқаро волейбол федерациясининг турли бўлимларида фаолият олиб борадиган 4 нафар мутахассис ҳамроҳлик қилмоқда.