"АвтоВАЗ" Ўзбекистонда "Lada" йиғишни қайта йўлга қўймоқчи

“АвтоВАЗ” Ўзбекистонга Lada йиғиш учун автомобиль комплектларини етказиб беришни қайта тиклашга тайёрлигини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Россиянинг “АвтоВАЗ” компанияси исталган вақтда Ўзбекистонда "Lada" йиғиш учун автомобиль комплектларини етказиб беришни тиклашга тайёр ва маҳаллий ҳамкорнинг қарорини кутмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига автомобиль ишлаб чиқарувчиси хабар берди.
Ўзбекистонда "Lada" автомобилига талаб бўлади — Жамшид Ходжаев

“Биз исталган вақтда автомобиль комплектларини етказиб беришни давом эттиришга тайёрмиз. Ҳозирда ечим маҳаллий ҳамкор томонида”, — дея жавоб берди компания вакили журналистларнинг саволига.

Ўзбекистонда 2021 йил сентябрь ойида "ADM Jizzakh" заводида "Лада" йиғилиши бошланган. “АвтоВАЗ”нинг ушбу лойиҳадаги ҳамкори "Roodell" компанияси эди. Бироқ ишлаб чиқариш тўхтатилди.
“АвтоВАЗ” президенти Максим Соколов 2023 йил баҳорида автомобиль ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонда автомобилларни йиғишни қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, янги "Lada Vesta" ҳамкор заводининг ишлаб чиқариш линиясига қўйилиши мумкин.
“АвтоВАЗ” Ўзбекистонда йилига 30 минг дона автомобиль ишлаб чиқармоқчи – компания раҳбари