https://sputniknews.uz/20230426/avtovaz-ozbekiston-34298735.html
“АвтоВАЗ” Ўзбекистонда йилига 30 минг дона автомобиль ишлаб чиқармоқчи – компания раҳбари
“АвтоВАЗ” Ўзбекистонда йилига 30 минг дона автомобиль ишлаб чиқармоқчи – компания раҳбари
Sputnik Ўзбекистон
Компания раҳбарининг таъкидлашича, гап нафақат Lada Vestа, балки бошқа моделлар, хусусан, Lada Granta ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда.
2023-04-26T16:35+0500
2023-04-26T16:35+0500
2023-04-26T16:45+0500
ўзбекистон - россия
автомобил
жиззах
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1a/34299567_0:173:3029:1877_1920x0_80_0_0_92081f4758f9e641229a178ff79872c3.jpg
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россиянинг “АвтоВАЗ” компанияси Ўзбекистонда янги авлод Lada Vesta автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга ва йилига 15 минг дона ушбу русумдаги автомобилларни ишлаб чиқаришга тайёр. Бироқ компаниянинг мақсади йилига 30 минг дона Lada автомобили ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Ўзбекистон бозорининг 10 фоизини эгаллашдир. Бу ҳақда журналистларга “АвтоВАЗ” президенти Максим Соколов маълум қилди.Компания раҳбарининг таъкидлашича, гап нафақат Lada Vestа, балки бошқа моделлар, хусусан, Lada Granta ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда.2021 йил сентябрь ойида “АвтоВАЗ” Ўзбекистоннинг Roodell компанияси билан биргаликда “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида жойлашган ADM Jissakh заводида Lada автомобилларини серияли йиғишни бошлади. Кейинчалик ишлаб чиқариш тўхтатилди.
https://sputniknews.uz/20230426/ozbekiston-lada-34296537.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1a/34299567_150:0:2881:2048_1920x0_80_0_0_ab23fdef13762d5280359d2252918137.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия автомобиль
ўзбекистон россия автомобиль
“АвтоВАЗ” Ўзбекистонда йилига 30 минг дона автомобиль ишлаб чиқармоқчи – компания раҳбари
16:35 26.04.2023 (янгиланди: 16:45 26.04.2023) Компания раҳбарининг таъкидлашича, гап нафақат Lada Vestа, балки бошқа моделлар, хусусан, Lada Granta ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россиянинг “АвтоВАЗ” компанияси Ўзбекистонда янги авлод Lada Vesta автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга ва йилига 15 минг дона ушбу русумдаги автомобилларни ишлаб чиқаришга тайёр. Бироқ компаниянинг мақсади йилига 30 минг дона Lada автомобили ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Ўзбекистон бозорининг 10 фоизини эгаллашдир. Бу ҳақда журналистларга “АвтоВАЗ” президенти Максим Соколов
маълум қилди. “Аслида, биз стратегик ҳамкорликка эътибор қаратмоқдамиз. Биз флагман маҳсулотимиз – Lada Vesta NG’ни ишлаб чиқариш учун берамиз, буу ерда стендда тақдим этилган. Яқин келажакда ишлаб чиқаришни қайта тиклашга тайёрмиз. Асосийси, ҳамкорларимиз йилига 15 мингта автомобиль ишлаб чиқаришни қайта тиклашга тайёр. Умуман олганда, бизнинг мақсадимиз йилига 30 минг автомобиль, яъни Ўзбекистон бозорининг тахминан 10 фоизи”, - деди Соколов.
Компания раҳбарининг таъкидлашича, гап нафақат Lada Vestа, балки бошқа моделлар, хусусан, Lada Granta ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда.
2021 йил сентябрь ойида “АвтоВАЗ” Ўзбекистоннинг Roodell компанияси билан биргаликда “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида жойлашган ADM Jissakh заводида Lada автомобилларини серияли йиғишни бошлади. Кейинчалик ишлаб чиқариш тўхтатилди.