Песков: Ғарбнинг Украинадаги можарога аралашиш даражаси ошиб бормоқда

Песков Ғарбнинг Украинадаги можарога аралашуви кучайиб бораётганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ғарб давлатлари "тормозни ёқишмайди", лекин Украина можаросида Киевнинг ғалабасини таъминлашга ҳаракат қилишда давом этиш ниятида эканликларини эълон қилишмоқда. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналист Павел Зарубинга маълум қилди.

"Биз Ғарб давлатларининг иштироки даражаси доимий равишда ошиб боришини кўрмоқдамиз, улар ҳеч қандай тормозни ёқишмайди, аксинча, улар Украинанинг ғалабасини таъминлаш учун бундан буён ҳам давом этиш ниятларини эълон қилишмоқда", — деди Песков, Украина можаросида Ғарб давлатларининг иштирокини шарҳлар экан.

Аввалроқ Владимир Путин маълум қилганидек, Россия тажовуз содир бўлган тақдирда, жумладан, агар душман оддий қуроллардан фойдаланган ҳолда суверенитетга жиддий таҳдид солса, ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Россия Беларусга тажовуз содир бўлган тақдирда ҳам ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ғарб Украина можароси орқали ўзининг асосий мақсадига эришмоқчи — разведкачи