Ғарб Украина можароси орқали ўзининг асосий мақсадига эришмоқчи — разведкачи

© Sputnik / Виталий БелоусовСкотт Риттер
Скотт Риттер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2024
Oбуна бўлиш
Ғарбнинг асосий мақсади — Россияни стратегик мағлубиятга учратиш, уни парчалаб бойликларига эгалик қилиш.
ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Ғарб Киев режими қўли орқали Россияни стратегик мағлубиятга учратмоқчи, деди истеъфодаги америкалик разведкачи Скотт Риттер Youtube даги "Reporterfy Media & Travel" каналига берган интервьюсида.

"Ғарб — АҚШ ва Европа ўзларининг асосий мақсадлари — Россияни стратегик мағлубиятга учратишни Украина можароси билан боғладилар. Улар Украина можароси орқали буни амалга оширишни умид қилмоқдалар", - деди разведкачи.

Унинг таъкидлашича, бундай режани амалга ошириш ниҳоятда қийин, чунки Россия ядро арсеналига эга ва ҳеч қачон стратегик жиҳатдан мағлуб бўлишига йўл қўймайди.
Собиқ разведкачига кўра, Украинага қурол етказиб бериш сиёсати барбод бўлган ва бу можарода ҳақиқий мағлуб бўлган ягона томон Киевнинг ўзи бўлади.
“Можаро якунида уларда Одесса, Харков, <...> Киев, <...> шаҳарлари бўлмаслиги мумкин, уларда ҳатто ўз миллати бўлмаслиги мумкин" — дея башорат қилади эксперт.
Президент Владимир Путин Ғарбнинг Россияни мағлуб этиш, парчалаш ва талон-тарож қилиш режаларига бир неча бор ишора қилган. Унинг сўзларига кўра, уларга аҳолиси жуда кўп бўлган бундай катта мамлакат керак эмас эди. Давлат раҳбари “улар ҳеч қачон буни уддалай олмайдилар”, деб таъкидлаган эди.
ВЭФ-2024. Пленарное заседание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2024
Ўзга сайёраликлар, Украина билан келишув ва Дуров: Владимир Путиннинг асосий фикрлари
Янгиликлар лентаси
0