Нарбаева Бутунхитой аёллар федерацияси раиси билан учрашди — кўриб чиқилган масалалар

Хитой билан соғлом она ва бола дастурларини давом эттириш ҳамда фаол аёлларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқувларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Хитойга расмий ташриф доирасида Бутунхитой аёллар федерацияси раиси Шэнь Ицинь билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида икки мамлакатнинг тарихий дўстона муносабатлари ва йил сайин янги даражага кўтарилиб бораётган ўзаро ҳамкорлик алоқалари, давлатлар раҳбарлари ўртасида эришилган муҳим келишувларни амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, томонлар хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётида, шу жумладан, иқтисодиётнинг барча соҳаларида, қолаверса, икки мамлакат дўстона алоқалари мустаҳкамаланишида фаол иштирокини таъминлаш борасидаги ишларга эътибор қаратди.
Бу борада фаол ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорлик дастурларини жорий этиш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Хитой билан соғлом она ва бола дастурларини давом эттириш ҳамда фаол аёлларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқувларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимларидаги аёллар сони 35 фоизга ошди — Нарбаева