ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Амирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш, иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с делегацией Объединенных Арабских Эмиратов во главе с заместителем Премьер-министра, министром обороны, Наследным принцем Эмирата Дубай Шейхом Хамданом бин Мухаммадом Аль Мактумом.
© Пресс-служба президента Узбекистана
БАА делегацияси таркибида учрашувда ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ аль-Гергавий, энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл бин Муҳаммад ал-Мазруий, иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Тук ал-Маррий, сунъий интеллект масалалари ва рақамли иқтисодиёт бўйича давлат вазири Умар бин Султон ал-Олама ҳам қатнашди.
Суҳбат аввалида Шайх Ҳамдан Ол Мактум давлат раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, БАА президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг самимий саломини етказди.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с делегацией Объединенных Арабских Эмиратов во главе с заместителем Премьер-министра, министром обороны, Наследным принцем Эмирата Дубай Шейхом Хамданом бин Мухаммадом Аль Мактумом.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Учрашувда инвестициялар, инновацион ривожланиш, "яшил" энергетика, инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, рақамли трансформация, туризм ва бошқа муҳим йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли кун тартибини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Стратегик тармоқларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с делегацией Объединенных Арабских Эмиратов во главе с заместителем Премьер-министра, министром обороны, Наследным принцем Эмирата Дубай Шейхом Хамданом бин Мухаммадом Аль Мактумом.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Маълумот учун, мамлакатлар ўртасида товар айирбошлаш 2023 йилда 21 фоизга ўсиб, 626 миллион долларни ташкил этди. Ўзбекистонда Амирликлар капитали иштирокида 320 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Амалга оширилаётган ва истиқболли инвестиция лойиҳалари портфели қарийб 20 миллиард долларни ташкил этади.