ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Курск йўналишидаги жангларда 17750 нафардан ортиқ аскарини йўқотди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Жами Курск йўналишидаги жангларда душман 17750 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 131 та танк, 62 та БМП, 97 та БТР, 837 та зирҳли жанговар техника, 533 та автомобил, 143 та артиллерия мосламаси, 31 реактив та ўқ отиш тизимлари, шу жумладан АҚШда ишлаб чиқарилган саккизта HIMARS ва олтита MLRS , саккизта зенит-ракета тизимларини ишга тушириш мосламалари, бешта транспорт-юклаш машинаси, 37 та радиоэлектрон уруш станциялари, 9 та артиллерияга қарши радар, иккита ҳаво мудофааси радарлари, 18 та муҳандислик бирлиги ва бошқа жиҳозларини йўқотди", - дейилади хабарда.
Россия Мудофаа вазирлиги бир кун олдин “Марказ” гуруҳининг бўлинмалари ДХРда Украинскни озод қилганини эълон қилганди. Бугун эса Лесовка аҳоли пункти озод қилинди.
Шунингдек, Украинада томонидан 10 йил давомида мустаҳкам истеҳкомга айлантирилган Угледар шаҳарчаси ҳам айни дамда Россия қўшинлари томонидан мустаҳкам исканжага олинган. Душманнинг асосий таъминот йўли доимий ўққа тутилмоқда.