Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Қуролли кучлари ДХРда Лесовкани озод қилди

Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ҳарбийларни табриклади
Sputnik
TOШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Россия қуролли кучлари ДХРда Лесовкани озод қилди, мудофаа вазири Андрей Белоусов бу билан ҳарбийларни табриклади, деб хабар бермоқда РИА Новости.
“Россия Федерацияси Мудофаа вазири Андрей Белоусов 114-алоҳида отишма бригадаси қўмондонлиги ва шахсий таркибига телеграмма йўллади. Ҳарбий идора бошлиғи ҳарбий хизматчиларни Донецк Халқ Республикасининг Украинск ва Лесовка аҳоли пунктлари душмандан озод қилингани билан табриклади”, - дейилади хабарда.
Белоусовнинг таъкидлашича, 114-бригада энг қийин йўналишларда жанговар топшириқларни бажаради ва унинг жангчилари "мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатиб, Донецк тупроғида душманни қатъий мағлуб этишади".
Жанговар вазифаларни бажаришда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун ҳарбий хизматчилар икки мингдан ортиқ давлат мукофотлари ва нишонлар билан тақдирланган.
Россия Мудофаа вазирлиги бир кун олдин “Марказ” гуруҳининг бўлинмалари ДХРда Украинскни озод қилганини эълон қилганди.
Украинск ва Лесовка Селидово ёнида жойлашган. ДХР раҳбари маслаҳатчиси Игорь Кимаковскийнинг айтишича, Россия қўшинлари бу шаҳарга аллақачон уч томондан яқинлашган. Бунинг ортидан Россия қўшинлари учун Красноармейскка (Покровск) йўл очилади, у ДХР ғарбидаги душман учун энг йирик ва стратегик аҳамиятга эга аҳоли пунктларидан бири.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина Қуролли кучлари аскарлари биринчи имкониятдаёқ қочишга ҳаракат қилмоқда — асир