ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Сиёсий-юридик комиссияси котиби Чэнь Вэньцин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Хитой билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
© Пресс-служба президента Узбекистана
Делегация раҳбари Чэнь Вэньцин Мирзиёевга Хитой раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини олий даражада қабул қилинган қарорлар асосида ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Президенти Хитой билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
© Пресс-служба президента Узбекистана
Терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, кибержиноятчилик, наркотрафик каби хавфсизликка таҳдид солаётган анъанавий ва янги хатарларга қарши курашда амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу кунларда бўлиб ўтган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва хавфсизлик соҳасидаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлик механизмининг биринчи йиғилиши натижалари юқори баҳоланди.
Ўзбекистон Президенти Хитой билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.