Россия денгиз пиёдалари Курск вилоятида Украина разведкачилари гуруҳини йўқ қилди

Россия денгиз пиёдалари Курск вилоятида Украина Қуролли кучлари разведкачилари гуруҳини йўқ қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Россия денгиз пиёдалари Курск вилоятидаги Украина Қуролли кучларининг разведка гуруҳини йўқ қилди, деб хабар берди Россия ҳуқуқ-тартибот идораси вакили РИА Новости агентлигига.
“Қора денгиз флотининг 810-денгиз пиёдалари бригадаси жангчилари Курск вилоятидаги Кременное қишлоғининг шимоли-шарқидаги отишма натижасида саккиз кишидан иборат Украина разведкачилари гуруҳини йўқ қилди. Гуруҳ Украина қуролли кучларининг 41-пиёда бригадасига тегишли эди”, — деди агентлик суҳбатдоши.
Украина қуролли кучлари 6 август куни Курск вилоятидаги ҳудудларни эгаллаб олиш учун ҳужумга ўтди. Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг сўзларига кўра, уларнинг юриши тўхтатилган. 23 сентябрь ҳолатига кўра, ушбу ҳудуддаги жангларда душман армияси 16,4 минг аскар ва 127 танкни йўқотди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина ҳарбийларининг фронтдаги йўқотишлари маълум бўлди