ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Ўзбекистонга ташриф буюрган Россиянинг Ростов вилояти губернатори Василий Голубев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Ростов вилоятининг Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик ва ўсимликчиликни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлиги, шунингдек саноат ишлаб чиқарувчилари, ривожланиши кутилаётган соҳалар ҳақида сўз юритилди.