ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Бугун, 21 сентябрь куни сиёсий партиялар томонидан Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидаларини партияларнинг раҳбарлари томонидан имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.
Политические партии подписали этические правила проведения предвыборной агитации
© ЦИК
Ушбу одоб-ахлоқ қоидалари сайловолди ташвиқоти даврида ёлғон ахборот тарқатишнинг олдини олиш, сайловларнинг асосий принципларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда сайловчиларга ўз танловини эркин амалга ошириш имконини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Одоб-ахлоқ қоидаларининг муҳим қоидаларидан бири оммавий ахборот воситалари ва интернет орқали сайловолди ташвиқотини олиб боришда сунъий интеллектдан фойдаланиш тартибига қатъий амал қилиш ҳисобланади.
Политические партии подписали этические правила проведения предвыборной агитации
© ЦИК
Одоб-ахлоқ қоидалари билан сиёсий партиялар вакиллари сайловолди ташвиқоти жараёнларида Ўзбекистон Конституцияси, Сайлов кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш, сиёсий партия вакилларининг шахсий ҳаёт дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиш, шунингдек ижтимоий ахлоққа зид ҳар қандай ахборотни тарқатмаслик, сайловчиларга нисбатан товламачилик, қўрқитиш ёки мажбурлаш, ўзгача ноўрин таъсир чораларини қўлламаслик ва ҳақ эвазига ўзига оғдириб олмаслик каби мажбуриятларни ўз зиммасига оладилар.
Политические партии подписали этические правила проведения предвыборной агитации
© ЦИК
“Сиёсий партиялар раҳбарлари ўртасида Одоб-ахлоқ қоидаларининг имзоланганлиги мамлакатимизда сайлов маданиятининг ривожланаётганидан далолат беради ҳамда сайловларни миллий қонунчилигимизга биноан очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказишга хизмат қилади”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.