https://sputniknews.uz/20240921/siyosiy-partiyalar-saylovoldi-tashviqot-odob-axloq-qoidalari-45773517.html
Сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидаларини имзолади
Сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидаларини имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Бугун, 21 сентябрь куни сиёсий партиялар томонидан Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидаларини партияларнинг раҳбарлари томонидан имзолаш маросими бўлиб ўтди.
2024-09-21T13:41+0500
2024-09-21T13:41+0500
2024-09-21T13:41+0500
ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
сиёсат
ўзбекистон
сайловлар
марказий сайлов комиссияси
сайлов кодекси
олий мажлис қонунчилик палатаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/15/45772885_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_44b6b3bca5d29cf0366c5ad61ddc0b1d.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Бугун, 21 сентябрь куни сиёсий партиялар томонидан Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидаларини партияларнинг раҳбарлари томонидан имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.Ушбу одоб-ахлоқ қоидалари сайловолди ташвиқоти даврида ёлғон ахборот тарқатишнинг олдини олиш, сайловларнинг асосий принципларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда сайловчиларга ўз танловини эркин амалга ошириш имконини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.Одоб-ахлоқ қоидаларининг муҳим қоидаларидан бири оммавий ахборот воситалари ва интернет орқали сайловолди ташвиқотини олиб боришда сунъий интеллектдан фойдаланиш тартибига қатъий амал қилиш ҳисобланади.Одоб-ахлоқ қоидалари билан сиёсий партиялар вакиллари сайловолди ташвиқоти жараёнларида Ўзбекистон Конституцияси, Сайлов кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш, сиёсий партия вакилларининг шахсий ҳаёт дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиш, шунингдек ижтимоий ахлоққа зид ҳар қандай ахборотни тарқатмаслик, сайловчиларга нисбатан товламачилик, қўрқитиш ёки мажбурлаш, ўзгача ноўрин таъсир чораларини қўлламаслик ва ҳақ эвазига ўзига оғдириб олмаслик каби мажбуриятларни ўз зиммасига оладилар.Маълумот учун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.
https://sputniknews.uz/20240920/partiyalar-va-nomzodlar-saylovoldi-tashviqotiga-ruxsat-berildi-45763320.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/15/45772885_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_c5ad6b45a5f6d0a195f7a9209659d02a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсий партиялар сайловолди ташвиқот одоб-ахлоқ қоидалари
сиёсий партиялар сайловолди ташвиқот одоб-ахлоқ қоидалари
Сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидаларини имзолади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови кампанияси тобора қизғин паллага кирмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Бугун, 21 сентябрь куни сиёсий партиялар томонидан Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидаларини партияларнинг раҳбарлари томонидан имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати
хабар берди. Ушбу одоб-ахлоқ қоидалари сайловолди ташвиқоти даврида ёлғон ахборот тарқатишнинг олдини олиш, сайловларнинг асосий принципларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда сайловчиларга ўз танловини эркин амалга ошириш имконини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Одоб-ахлоқ қоидаларининг муҳим қоидаларидан бири оммавий ахборот воситалари ва интернет орқали сайловолди ташвиқотини олиб боришда сунъий интеллектдан фойдаланиш тартибига қатъий амал қилиш ҳисобланади.
Одоб-ахлоқ қоидалари билан сиёсий партиялар вакиллари сайловолди ташвиқоти жараёнларида Ўзбекистон Конституцияси, Сайлов кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш, сиёсий партия вакилларининг шахсий ҳаёт дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиш, шунингдек ижтимоий ахлоққа зид ҳар қандай ахборотни тарқатмаслик, сайловчиларга нисбатан товламачилик, қўрқитиш ёки мажбурлаш, ўзгача ноўрин таъсир чораларини қўлламаслик ва ҳақ эвазига ўзига оғдириб олмаслик каби мажбуриятларни ўз зиммасига оладилар.
“Сиёсий партиялар раҳбарлари ўртасида Одоб-ахлоқ қоидаларининг имзоланганлиги мамлакатимизда сайлов маданиятининг ривожланаётганидан далолат беради ҳамда сайловларни миллий қонунчилигимизга биноан очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказишга хизмат қилади”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.