Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украина разведка хизматининг асосий махсус радиоалоқа марказига зарба берди

Мудофаа вазирлиги: Россия ҳарбийлари Украина ҳарбий разведкасининг махсус алоқа марказига зарба берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Россия Қуролли кучларининг авиация, артиллерия ва дрон экипажлари Украина ҳарбий разведкасининг махсус радиоалоқа бош маркази ва унинг аэродромларининг муҳим объектларига зарба берди, дея хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Россия Федерацияси Қуролли кучлари қўшинларининг тезкор-тактик авиацияси, учувчисиз учиш аппаратлари, ракета кучлари ва артиллерияси Украина Қуролли кучлари бош разведка бошқармасининг махсус радиоалоқа бош маркази, Украина аэродром инфратузилмасининг муҳим объектларига зарба берди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, 142 та ҳудудда душманнинг ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берилган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 41 та учувчисиз самолётини уриб туширди, дея аниқлик киритди Россия Мудофаа вазирлиги.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Биз армия ва флотни техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга катта эътибор қаратяпмиз — Путин