Россия темир йўллари Ўзбекистонда ваколатхона очади

"Россия темир йўллари" компанияси раҳбари Олег Белозёров Россия-Ўзбекистон музокараларида иштирок этди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. “Россия темир йўллари” очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.
Россия темир йўллари раҳбари Олег Белозёров Россия-Ўзбекистон музокараларида иштирок этди.
Россия темир йўллари раҳбари Олег Белозёров Россия-Ўзбекистон музокараларида иштирок этди.
Қайд этилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан тузилган Тошкент-Москва поездлари қатновининг қайта тиклангани ҳамкорликнинг асосий натижаларидан бири бўлди.
Поезд 24 сентябрдан ҳафтасига бир марта, 15 декабрдан эса ҳафтада икки марта янги жадвал жорий этилгандан сўнг ҳаракатлана бошлайди.
“Яқин кунларда Ўзбекистонда “Россия темир йўллари”нинг ваколатхонаси очилади”, — дейилади хабарда.
Сайёҳлик поездлари йўналишлари вариантлари ҳам биргаликда кўриб чиқилмоқда.
Юк ташиш сегментида “Агроэкспресс” тезлаштирилган совуткичли контейнер поездини йўлга қўйиш бўйича иш олиб борилмоқда.

“Россия темир йўллари ва ўзбек ҳамкорлари кенг кўламли йўналишларда иш олиб бормоқда: халқаро инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, йўловчи ташишни ривожлантириш, логистика хизматларини кенгайтириш, рақамлаштириш, таълим дастурлари ва гуманитар ҳамкорлик”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Виталий Савельев, Россия президенти маслаҳатчиси Игорь Левитин ва "Россия темир йўллари" компанияси бошқаруви раиси Олег Белозёровдан иборат делегацияни қабул қилганди.
Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди — муҳокама этилган масалалар